Ереванда намойишчилар оммавий ҳибсга олинди
Олам
−
22 Сентябрь 2023
4031Арманистон пойтахти Ереванда Озарбайжоннинг Қорабоғдаги аксилтеррор операциясидан кейин ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда. Бу ҳақда “Armenpress” расмий ахборот агентлиги ёзмоқда.
Айтилишича, ҳукумат биноси жойлашган Республика майдонида бўлиб ўтган митинг намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувга айланиб кетган. Тўқнашувлар чоғида хавфсизлик кучлари овозли бомбалардан фойдаланган. Ереваннинг марказий кўчаларида ҳаракатни тўхтатишга уринган намойишчилар қўлга олиндган
“Камида 28 киши фуқаролик итоатсизлигининг оммавий акцияларини уюштирганлик, конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақирганлик ва ўқотар қуроллар олиб юрганликда айбланиб ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.
Хавфсизлик кучлари кенг қамровли хавфсизлик чораларини кўришига қарамай, Республика майдонида намойишлар давом этмоқда.
Маълумот учун, Ереванда норозилик намойишлари Озарбайжон асосан арманлар истиқомат қиладиган, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда операция бошлаганидан кейин авж олган. Бош вазир Никол Пашинян вазиятга аралашишдан бош тортди ва кутилмаган ҳаракатлар қилмаслик зарурлигини билдирди.
Еревандаги намойишчилар Қорабоғни ва Пашинян истеъфосини тан олишга чақирмоқда. Улар ҳукумат биносига бостириб киришга ҳаракат қилган. Бош вазир эса Ереванда намойишчиларга қарши "қаттиқ ҳаракат" қилишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди. Кеча, 21 сентябрь куни Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиб, музокара ўтказди.
LiveБарчаси