“Ерда” юрса, ҳурмати ошади – Президент туман раҳбарларининг ишини танқид қилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 5 февраль куни Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сеесия йиғилишида Шавкат Мирзиёев фаоллар олдида нутқ сўзлаб, вилоятга келишдан мақсадини айтиб ўтди.

“Бу ерга келишдан олдин кўп-кўп таҳлил қилдик. Келиб-кетиш осон. Лекин 4 миллионлик вилоят аҳолисига нима манфаат бўлади, деган савол кўндаланг турибди. Шунинг учун бир ойдан бери тайёргарлик кўряпмиз. Кеча туманларда юриб, одамлар билан гаплашдим. Фарғонанинг эртаси нима бўлади, деб кечасиям ўйлаб чиқдим. Коронавирус касаллиги ёнимизда юргандек, иқтисодий хавф-хатар ҳам ёнимизда юрибди. Дунёдаги инқироз ҳамма давлатларга таъсир қилди. Бозор топиш - азоб бўлиб кетди. Шунинг учун янги “ўсиш нуқталари”ни шакллантириб, имкониятларни тўлиқ ишга солишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент туманлардаги мутасаддиларнинг иш услуби, жойлардаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

“Агар раҳбар оддий, самимий бўлиб, “ерда” юриб, халқнинг дардини билиб, оғирини енгил қилса, унинг ҳурмати ошади. Фақат столда ўтириб, машинада юриш билан обрў ошиб қолмайди. Менинг энг катта ташвишим - қуйи поғонадаги, туман миқёсидаги раҳбарлар ўзига масъулият олмаяпти. Бор имкониятдан тўғри фойдаланиб, фаоллар бирлашиб, кўп масалаларни туман, маҳалланинг ўзида ҳал қилса бўлади. Ҳоким ҳаловатга интилмаслиги керак, ўзини ишга бағишлаши керак”, дейди Президент.

Айни пайтда Президент вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллабай тизимда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш вазифалари бўйича маъруза қилмоқда.

Аввалроқ, йиғилишда хизмат вазифасини етарли даражада бажармагани учун Қува, Ўзбекистон ва Ёзёвон тумани ҳокимлари ҳамда айрим сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг