Фарғонада Президент иштирокидаги йиғилишда уч туман ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
05 феврал 2021 15141 1 дақиқа
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтаётган фаоллар йиғилишида вилоятдаги уч туман ҳокими ишдан олинди.
Жумладан, Қува тумани ҳокими Равшан Ҳайдаралиевич Қурбонов, Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчибой Ўринбоевич Бойигитов ва Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраев йўл қўйган камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.
Шунингдек, Қува тумани прокурори Бахтиёр Вахобов, ИИБ бошлиғи Элёр Хайдаматов ва солиқ инспекцияси бошлиғи Носир Мақсудов, Ўзбекистон тумани прокурори Мирвохид Отабоев ҳам ишдан олинган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август