Бу йўллар шармандалик эмасми? – Президент Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига танбеҳ берди

Жамият

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 февраль куни Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалласига бориб, МФЙ биноси, тозалаб, тартибга келтирилмаган ҳовлилар, таъмирталаб хоналарни кўриб, маҳалла раҳбарларининг ташаббуссизлигини танқид қилди.

Йўллардаги носозликлар сабабли Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари ҳам танбеҳ олди.

“Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Сен мени шунча олдимда юрган одамсан, шуни айтмайсан. Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? 4 йилдан буён олдимда юрибсан. Нимага ўзингни қийнамайсан? Шунча пул беряпман. Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан? Мен кетсам яна эски тос, эски ҳаммом бўлади”деди Президент.

Аввалроқ, Фарғона шаҳар ҳокими ҳам йўлларнинг аҳволи сабабли танқидга учрагани ҳақида хабар берган эдик. У Президентнинг водий вилоятига ташрифидан кейин ишдан олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг