ЖССТ жаҳон мамлакатларини шошилмасликка чақирди
Олам
−
12 Май 2020
5378Кеча, 11 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адан Гебрейесус бўлиб ўтган брифингда жаҳон мамлакатларига мурожаат қилди.
Бош директор бир қатор мамлакатларнинг карантин чораларини юмшатиш бўйича чораларига тўхталар экан бу ишларни “ҳаётни ҳимоя қилиш учун секин-асталик билан амалга ошириш зарурлигини” таъкидлади. Иқтисодиётни рағбатлантириш чораларига тўхталар экан, янги ҳолатлар аниқланса, тезкор чоралар кўриш учун мамлакатлар вируснинг олдини олишда ҳушёр бўлишлари кераклигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари карантин чекловлари енгиллаштирилгандан кейин Германия ва Корея Республикасида, шунингдек, Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган инфекция манбаларининг кўпаяётганига эътибор қаратди. “Яхшиямки, ушбу учта мамлакатда ишларни аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун операцион тизимлар мавжуд”, деди у.
Баъзи мамлакатларда ўқув муассасаларининг қайта тикланиши ҳақида гапириб, Тедрос Адан Гебрейесус расмийларни инфекциянинг олдини олиш учун кўрилаётган чораларни баҳолашга чақирди. Айниқса, фаолияти йўлга қўйилган таълим муассасаларининг иш жараёнида бунга қатъий амал қилиш лозим. Унинг сўзларига кўра, “COVID-19 касаллигининг ҳозирги тарқалиши ва вируснинг болаларга қанчалик таъсир қилиши тўғрисида аниқ тасаввур” талаб қилинади.
LiveБарчаси