ЕОИИ ёки Россия-Беларусь Иттифоқи. Қозоғистон қай бирини танламоқчи?

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россиянинг “Комсомольская правда” таҳририятига интевью берди. Ушбу суҳбат таҳририят сайтида эълон қилинди. Интервьюда турли долзарб масалалар юзасидан фикрлар ўртага ташланган. Мана шулардан бири Қозоғистон Россия-Беларусь иттифоқи ва Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш ёки бўлмаслик ҳақида бўлди. 

“Қозоғистон Россия ва Белорусия билан ҳам икки томонлама, ҳам интеграцион бирлашмалар доирасида фаол иш олиб бормоқда (ЕОИИ, КХШТ, МДҲ). Бизда Россия ва Белорусия Иттифоқ давлатига кириш режалари йўқ. Юқорида қайд этилган ташкилотлар доирасида интеграцияни янада ривожлантириш устувор йўналиш ҳисобланади”, деди Тўқаев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ЕОИИнинг фақатгина иқтисодий иттифоқ сифатида салоҳиятини кучайтириш катта қизиқиш уйғотмоқда. Тўқаевнинг фикрича, кооперацион алоқаларни ривожлантириш, товарлар, хизматлар, ишчи кучлари учун умумий бозорни яратиш, Иттифоққа аъзо давлатларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали Евросиё иқтисодий иттифоқини самарали глобал тузилмага айлантириш мумкин. Унинг таъкидлашича, бу борадаги ишлар изчил ривожланмоқда. 2025 йилга келиб умумий энергия ва молия бозорлари шакллантирилади. 

“Рақамли ҳамкорлик истиқболли йўналиш ҳисобланади. Баъзан ЕОИИда, ҳатто энг юқори даражада, мунозаралар тез-тез бўлиб туради. Аммо, айтиш мумкинки, бу мунозаралар иттифоқни янада муваффақиятли, обрўли ва жозибали қилиш учун умумий истакка асослангандир”, деди Қозоғистон Президенти.

Аввалроқ, Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда АҚШ ҳарбий базаси ташкил этилиши борасидаги мавзуга ўз муносабатини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг