Ёнғинлар АҚШда кино саноатини янада ёмонлаштирди – “Axios”

Олам

image

АҚШнинг Лос-Анжелес округида содир бўлган вайронкор ўрмон ёнғинлари Голливудда кино ва телевидение саноатининг ҳолатини янада оғирлаштирди. Шаҳар учун муҳим иқтисодий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланган бу соҳа ҳали ҳам мураккаб ўн йиллик натижаларини, жумладан, пандемия ва соҳа ходимларининг иш ташлашларидан кейинги оқибатларни енгиб ўтишга уринмоқда. Бу ҳақда “Axios” хабар берди.

Лос-Анжелесда суратга олиш ишлари учун рухсатномалар берувчи FilmLA нодавлат ташкилот маълумотларига кўра, 2024 йил суратга олиш кунлари сони бўйича иккинчи энг ёмон йил бўлган. Умуман олганда, 2024 йилда саноат ҳажми сўнгги беш йилликнинг (2020 йил ҳисобга олинмаган ҳолда) ўртача кўрсаткичларига нисбатан 31 фоизга камайган.

Қайд этилишича, ёнғинлардан кўпчилик киностудиялар зарар кўрмаган бўлса-да, кино ишлаш барибир тўхтатилган. Охирги 10 йил ичида Голливуд тобора кўпроқ суратга олиш ишларини Жанубий Калифорниядан бошқа жойларга, масалан, Жоржия, Нью-Йорк ва Нью-Жерси каби штатларга кўчирмоқда. Бунинг асосий сабаби ушбу ҳудудларда солиқ имтиёзлари яхшироқ эканида. Шунингдек, маълумотларга кўра, катта бюджетли лойиҳалар ҳам тобора кўпроқ АҚШдан ташқарида суратга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп актёрлар Жон Войт, Сильвестр Сталлоне ва Мел Гибсонни ўзининг Голливуддаги махсус вакиллари лавозимига тайинлаган эди. Уларнинг вазифаси сўнгги тўрт йил ичида бизнеснинг катта қисмини хорижий мамлакатларга бой берган Голливудни “каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ” қилишдан иборат. Трамп, шунингдек, унинг президентлиги даврида Голливуд яна ўзининг “олтин даври”га қайтишига ишонч билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд Лос-Анжелес кино саноати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг