Ёнғин содир бўлган йирик бозор ҳудудидан тезкор фоторепортаж
Жамият
−
27 Июнь 2019
9281Аввалроқ, бугун, 27 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган йирик бозорлардан бири “Бек тўпи” қурилиш моллари бозорида катта ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ мухбирининг ёнғин жойидан хабар беришича, “Бек тўпи” бозорининг юк сақлаш омборларидан бирида ёнғин келиб чиққани ҳақида Тошкент вақти билан соат тахминан 16:04 да давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига маълумот келиб тушган.
“ДЁХХнинг ўт ўчириш бўлими ходимларининг биринчи гуруҳи 16:11 да воқеа жойига етиб келди. Ёнғин 16:38да қуршаб олинган ва 16:52да тўлиқ бартараф этилди”, дейди Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполковник Абдураҳмон Аҳмедов.
Маълум бўлишича, ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Юк сақлаш омборларида келиб чиққан ёнғин 250 метр кв жойни қамраб олган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва у келтирган зарар миқдори аниқланмоқда.
Фотомухбир Акбар Жиянов