Енгилмас Мейвезер рингга қайтмоқда
Спорт
−
14 Май 2024 4323 1 дақиқа
Беш йўналишда собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер 24 август куни Мексикада Виктор Ортис билан кўргазмали реванш жангида қатнашади. Бу ҳақда машҳур шарҳловчи Сальвадор Родригес ўз Х саҳифасида хабар берди.
“Менга Мейвезер 24 август куни “Плаза де Торос Мехико”да Ортисга қарши кўргазмали жанг эълон қилишини айтишди”, дейди Родригес.
Мейвезер ва Ортис 2011 йил сентябрида ҳам жанг қилган. Ўшанда Флойд тўртинчи раундда рақибини нокаутга учратган. Унинг ҳисобида 50 та ғалаба (27 таси нокаут) бор. Виктор эса 33 та ғалаба (25 таси нокаут билан), 7 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этган.
Мейвезер сўнгги бор 2023 йил июнь ойида MMA жангчиси Жон Готтига қарши рингга чиққан эди. Бу жангда Флойднинг рақиби кўплаб қоидаларни бузгани учун дисквалификация қилинганди.
Live
Барчаси