Елизавета II нинг Москвадаги квартираси сотувга қўйилди
Олам
−
17 Февраль 2020
6518Буюк Британия қироличаси Елизавета II га тегишли бўлган Москва шаҳри марказидаги элит квартира сотувга қўйилди. Қайд этилишича, Хамовники районида жойлашган тўртта квартирадан бири сотувга қўйилган. ОАВ берган маълумотларга кўра, янги соҳиби қидирилаётган ушбу хонадонлар Буюк Британия қироличасига тегишли бўлган. Уйнинг умимий майдони 250 квадрат метрни ташкил этади.
Уйнинг нархи ва сотувга қўйилиши сабаблари маълум эмас. Шунга қарамай, маҳаллий риэлторлар уйнинг тахминий баҳосини белгилашди. Унга кўра, бу каби квартираларнинг нархи ҳар бир метр квадрат учун 1 ёки 1 ярим миллиондан башланади.
Буюк Британия қироличасининг Москва шаҳрида қимматбаҳо ва шинам тўрт квартирага эгалик қилиши ҳақидаги хабар ўтган йил ўрталарида тарқалган эди. Кейинроқ, Хамовники райони Биринчи Обеденский тор кўчасида жойлашган уйдаги тўрт квартира Елизавета II га тегишли экани маълум қилинди. Мулкнинг умумий майдони 839 квадрат метрни ташкил этади.
Мулкга оид ҳужжатларда унинг эгаси Канадада ҳукмронлик қилаётган қиролича экани қайд этилган. Дарҳақиқат, Елизавета II Канада ва Австралияда давлат раҳбари сифатида қабул қилинади. Расмий равишда ушбу мамлакатларни Бош вазир бошқаради.
2019 йилда РИА Новости агентлиги уйларнинг қироличага тегишлилиги бўйича Канада элчихонасига мурожаат қилади. Элчихонадан маълум қилинишича, хонадонлар расман қиролича номига қайд этилган бўлса ҳам, амалда Канада ҳукумати уларни назорат қилади.
Москвадаги квартира Елизавета II га тегишли бўлса ҳам, у бу квартирада яшамаган. 1994 йилда у тўрт кунлик ташриф билан турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп ҳамроҳлигида Россияга келган. Аммо квартираларда тунаб қолмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь