Елизавета II нинг дафн маросимида Ўзбекистон номидан ким қатнашди?
Жамият
−
19 Сентябрь 2022
15574Буюк Британиянинг марҳум Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросимида Ўзбекистон номидан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Кеча мен Лондонга Қиролича Ҳазратларига ҳурмат бажо келтириш учун келдим. Мен ва элчи Саид Рустамов видолашиш маросимида иштирок этдик. Бу кунларда биз бутун дунё одамларининг умумий қайғу ва меҳрини кўряпиз”, деб ёзган Сафоев Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Буюк Британияда Қиролича Елизавета II нинг дафн маросими бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.
Қироличанинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ўтган йили маълум бўлди. Кейин қироллик шифокорлари қиролича Елизавета II нинг баъзи "ҳаракатчанлиги билан боғлиқ қийинчиликлар" ҳақида гапиришди. Унинг ўзи халқ олдига ҳасса билан чиқди.
LiveБарчаси