Лондонда Елизавета II нинг дафн маросими бошланди
Олам
−
19 Сентябрь 2022
8613Лондонда Британия Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими бошланди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, марҳум монархнинг жасади 14 сентябрь кунидан бери турган Вестминстер саройидан олиб чиқилган.
Маълумотларга кўра, маросимда Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирлари Борис Жонсон, Тереза Мей, Дэвид Кемерон, Гордон Браун, Тони Блейр ва Жой Майор, шунингдек, Европа қироллик оилалари вакиллари ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этади.
Маросимда 800 нафар шахснинг иштирок этиши қайд этилган.
Кечқурун тобут Виндзор шаҳрига етказилади. У ерда оилавий дафн маросими бўлиб ўтади, унда Қирол ва қироллик оиласи аъзолари иштирок этади.
Елизавета II турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп билан отаси қирол Жорж VI мемориал ибодатхонасига дафн этилади. У ерда қиролича онаси, шунингдек, Елизавета II нинг синглиси малика Маргаретнинг кули дафн этилган, унинг хоҳишига кўра жасади куйдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.
Қиролича шахсининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ўтган йили маълум бўлди. Кейин қироллик шифокорлари қиролича Елизавета II нинг баъзи "ҳаракатчанлиги билан боғлиқ қийинчиликлар" ҳақида гапиришди. Унинг ўзи халқ олдига ҳасса билан чиқди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь