Елизавета II нинг азаси тугади

Олам

image

Британия Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан миллий мотамни тугатди. Жамоат биноларидаги байроқлар яна кўтарилди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди. 

Қайд этилишича, қироллик саройлари ва биноларидаги байроқлар ярим туширилган ҳолатда қолади, чунки қирол оиласи орасида мотам яна етти кун давом этади. Бу даврда оила оммавий тадбирларда қатнашмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими кеча, 19 сентябрь куни Виндзор қасридаги Қирол Жорж VI ёдгорлик капелласида бўлиб ўтди. У эри шаҳзода Филипп билан дафн этилди.

Шахсий дафн маросими 19 сентябрь куни кечқурун бўлиб ўтди. Унда қирол Чарльз III ва қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.  Елизавета II дафн этилган ибодатхонада унинг ота-онаси қирол Жорж VI ва қиролича Елизавета, шунингдек, синглиси малика Маргаретнинг куллари дафн этилган.

Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. У 96 ёшда эди. У қиролликни 70 йил бошқарди. 19 сентябрь куни Буюк Британия пойтахтига бутун дунёдан 500 га яқин юқори мартабали меҳмонлар йиғилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қироличанинг охирги қабулига Буюк Британиянинг барча тирик собиқ Бош вазирлари келишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг