Елизавета II иккита ҳолатда тождан воз кечишини айтди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси 95 ёшли Елизавета II фақатгина иккита ҳолатда тахтдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда қироллик биографи Мэтью Деннисон ўзининг “Қиролича” китобида ёзган, деб хабар бермоқда “Town and Country” нашри.

Биограф Мэтью Деннисон қиролича яқин орада тахтдан воз кечишни режалаштирмаётгани ҳақида ёзган. У фақатгина саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли тожни ворисига топшириши мумкин.

“У икки ҳолатда ваколатини топширади. Агар Альцгеймерга чалинса ёки инсульт ўтказса”, деган Деннисон китобида.

Қироича Елизавета II Буюк Британияни 68 йилдан бери бошқаради.

Сўнгги йилларда қирол оиласи ички қарама-қаршиликларга дуч келди. Баъзи шаҳзодалар қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблаб, монархияга қарши ахборот уруши бошлади. Бундан ташқари, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Шаҳзода Эндрю билан юз берган можаро ҳам шов-шувга сабаб бўлди. У балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.

Елизавета II қироллик оиласига қарши фикрлар билдирган шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклга суд билан таҳдид қилишгача борди.

Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри рафиқаси ва икки фарзанди билан Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

539

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг