Екатеринбургда гараждан 40 ёшли рэпернинг жасади топилди
Олам
−
08 Октябрь
5423Россиянинг Екатеринбург вилоятидаги гаражда MC Bandit тахаллуси билан танилган 40 ёшли рэпер Алексей Бражниковнинг жасади топилди. Ушбу маълумотни санъаткорнинг яқинлари ҳам тасдиқлаган. Бу ҳақда “Ura.ru” хабар берди.
“Жасад Уралмашдаги гаражда топилган”, дея хабар берган нашр манбаси.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот органлари ишламоқда. Свердловск тергов қўмитасидан расмий изоҳ кутиляпти. Воқеа билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ҳали очиқланмаган.
Маълумот учун, Алексей Бражников 1984 йилнинг 4 майида туғилган ва Уралмашда яшаб келган. Ёшлигидан рэпга қизиқиб, кейинчалик ҳаётини шунга бағишлаган. Кўп йиллар у DJ бўлиб ишлаган, Свердловск киностудияси билан ҳамкорлик қилган ва мусиқа тўгарагида дарс берган. Кейинчалик “Da Ban Studio” номли ўзининг овоз ёзиш студиясини очган ва Витя АК-47 ҳамда “Восточнйй округ” гуруҳи каби ижрочилар билан ишлаган. Рэпернинг бир нафар ўғли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги 3-микрорайонда чиқинди контейнерлари ёнидан аралаш яккакураш жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади топилган эди.
LiveБарчаси