ЕИнинг янги санкциялари қайси соҳаларга “зарба бериши” маълум бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши санкцияларининг янги пакети нефть нархини чеклаш, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 22 сентябрь куни “Financial Times” манбаларига таяниб хабар берди.

Кутилганидек, нашрнинг қайд этишича, санкциялар тўпламида Россия нефтига нархлар чегараларини жорий этиш қоидалари, чекловларга дучор бўлган шахсларнинг қўшимча рўйхати ҳамда Россиянинг ахборот технологиялари, киберхавфсизлик ва дастурий таъминот соҳасига қарши чоралар кўрилади.

Газетанинг ёзишича, кетма-кет саккизинчи санкциянинг навбатдаги тўплами Еврокомиссия расмийларининг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари билан учрашувларидан сўнг расман кўриб чиқиш учун таклиф қилинади.

Европа Иттифоқининг радикал аъзолари, яъни Польша ва Болтиқбўйи давлатлари Россияга нисбатан янги қаттиқ чораларни талаб қилмоқда, деб ёзади газета. Хусусан, улар кўпроқ Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилишини исташади, шунингдек, олмос импортини тақиқлашни ёқлайдилар. Улар нафақат Россияга, балки Беларусга қарши ҳам ушбу санкцияларни, жумладан IT-соҳасида ахборот ва бошқа хизматлар мавжудлигини чеклашни талаб қилмоқда.

Бироқ газета интервью берган европалик расмийларнинг таъкидлашича, баъзи “улуғвор ғоялар” бўйича келишувга эришиш қийин бўлади. Блок санкцияларни бир овоздан маъқуллаши керак.

“Сиз қанчалик кўп таклиф қилсангиз, баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳал қилиб бўлмайдиган бўлиб қолишининг сабаблари шунчалик кўп. Бошқа томондан, агар санкциялар жуда кам бўлса, “қирғийлар” бу етарли эмаслигини айтишади”, дейди ўзини ошкор этмаган дипломат газетага.

Яна бир дипломатнинг таъкидлашича, ЕИ Россия нефтига нарх чегарасини белгилашга эътибор қаратиши керак, чунки “зарба бериш мумкин бўлган” товарлар ва ҳудудлар кўп эмас.

Аввалроқ Украинанинг Россия томонидан эгалланган Донбасс минтақаси, Херсон ва Запорожье вилоятларининг РФга қўшилиши бўйича бир томонлама референдумлар ўтказилиши муносабати билан расмий Москвага қарши янги санкциялар пакети қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг