ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Ўзбекистонга келади
Жамият
−
03 Сентябрь
2731Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховский 2024 йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги миссияси маълум қилди.
“Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини таъкидлайди”, дейилади хабарда.
Комиссар Войцеховский ташрифи мобайнида “Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусидаги халқаро форумни очилиш маросимида нутқ сўзлайди. Ўз чиқишида у, айниқса, денгизга чиқиш йўллари мавжуд бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигини бошқаришни барқарор усуллари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида доимо қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқининг изчил саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб беради.
Форумдаги иштирокига қўшимча тарзда Войцеховский ҳукумат вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу учрашувлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-сотиқ истиқболлари ва барқарор қишлоқ хўжалигини илгари суриш бўйича ташаббуслар масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.
“Ўзаро манфаатларни акс эттирувчи соҳаларга алоҳида эътибор қаратилади, бу ҳам Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ва бошқа масалалар бўйича муносабатларни чуқурлаштириш имконини беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистонга келганди. Жорий йилнинг июнь ойида у Қозоғистонга келди. 1 августда эса Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель Қозоғистонга келди.
LiveБарчаси