Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича вакили Қозоғистонга келяпти

Олам

image

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича халқаро махсус вакили Дэвид О’Салливан яна Қозоғистонга келяпти. Бу ҳақда ЕИнинг республикадаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

“18 июнь куни Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича халқаро махсус элчиси Дэвид О’Салливан Қозоғистонга ташрифи доирасида мамлакат расмийлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Европа Комиссияси Россия Украинага қарши уруш бошланганидан буён қўллаган мисли кўрилмаган чекловчи чораларни айланиб ўтмаслик учун Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича халқаро махсус вакили лавозимини таъсис этганди.

Комиссиянинг собиқ бош котиби ва ЕИнинг юқори мартабали дипломати Дэвид О’Салливан 2022 йил январидан Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили этиб тайинланди.

“Дэвид О’Салливан бой тажрибага эга ва Европа давлат хизматида ўттиз йилдан кўпроқ фаолият олиб борган ҳамда Иттифоқнинг АҚШдаги элчиси сифатида якунига етган беш йил мобайнида юксак мартабага эга”, дейилади баёнотда.

О’Салливан 2023 йилнинг апрель-ноябрь ойларида Қозоғистонга икки бор ташриф буюрганди. Ўша йили Марказий Осиёга иккинчи маротаба сафари чоғида 29-30 ноябрь кунлари Тошкентга ҳам келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Дэвид О’Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг