ЕИ Украинага 35 млрд еврогача кредит беради

Олам

image

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугун, 20 сентябр куни  Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. https://www.reuters.com/world/europe/eu-provide-ukraine-with-loan-worth-up-35-bln-euros-von-der-leyen-2024-09-20/ 

Тахминларга кўра, бу маблағлар Украина расмийларига Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларидан фоизлар ҳисобига юборилади.

“Россиянинг узлуксиз ҳужумлари Украинага Европа Иттифоқининг доимий ёрдами зарурлигини англатади. Еврокомиссия G7 мажбуриятлари доирасида Украинага 35 миллиард еврогача кредит ажратади. Бу Европа Иттифоқининг Украинани қайта тиклашга қўшган яна бир катта ҳиссасидир”, деб ёзди фон дер Ляйен Х’даги саҳифасида.  

Еврокомиссиянинг хабар беришича, бу маблағлар Россия агрессияси туфайли еҳтиёж сезиларли даражада ошган Украина давлат бюджетини молиялаштиришга йўналтирилади.

Катта еттилик давлатлари – Канада, Франсия, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ 2022 йилда Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин Украинанинг енг муҳим молиявий ва ҳарбий ёрдамчилари бўлди. Бу давлатлар ва Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия активлари миқдори 325 миллиард долларни ташкил қилади.

Маълумот учун, фон дер Ляйен Украина пойтахтига йўл олишидан олдин Европа Иттифоқи Украинага келгуси қишда фавқулодда гуманитар эҳтиёжларни қондириш учун яна 160 миллион евро ажратишини эълон қилганди. Ушбу маблағларнинг 100 миллиони музлатилган Россия активларидан тушадиган маблағдан тушади. 

"Россия ўзи келтирган вайронагарчилик учун тўлаши адолатдан", деди Еврокомиссия раҳбари.

Европа Иттифоқи ҳисоб-китобларига кўра, Украина энергетика инфратузилмасининг ярмига яқини вайрон бўлган, бу эса уйлар, шифохоналар ва мактабларни иситишни қийинлаштирган.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Урсула фон дер Ляйен ЕИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made