ЕИ сунъий интеллектни тартибга солувчи қонун лойиҳасини келишиб олди
Технология
−
09 Декабрь 2023
4270Европа Иттифоқи дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солади. Тегишли меъёрий ҳужжат лойиҳаси келишиб олинди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари ва Европарламент аъзолари сунъий интеллект соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича дастлабки келишувга эришган.
Лойиҳани ишлаб чиқувчилар ҳимоя ва инновациялар ўртасидаги тўғри мувозанатга эришганликларини даъво қилмоқда. Сунъий интеллектни тартибга солиш ғоясининг танқидчилари бундай мувозанат мумкин эмаслигини таъкидлашади.
ChatGPT каби сунъий интеллект тизимларини яратувчи компаниялар шаффофлик текширувларига дуч келади ва бу контент сунъий интеллект томонидан яратилганини ошкор қилишлари талаб қилинади. Бундан ташқари, улар ноқонуний контент ярата олмайдиган тарзда моделларни ишлаб чиқишлари керак.
Ҳозирча Европарламент томонидан расман маъқулланмаган лойиҳа, хусусан, жамоат жойларида юзни танишдан фойдаланишга рухсат беради, лекин фақат жиноятчиларни қидириш ва терактларнинг олдини олиш учун.
LiveБарчаси