ЕИ Россия сабаб Эронга санкцияларни кенгайтирди

Олам

image

Европа Иттифоқи Эрондан икки жисмоний ва икки юридик шахсни Россияга учувчисиз самолётлар етказиб беришда гумон қилинаётгани сабабли қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда кеча, 14 ноябрь куни тегишли меъёрий ҳужжатлар эълон қилинган "Европа Иттифоқининг расмий журнали"да айтилади. 

“Вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, [Европа Иттифоқи] Кенгаши учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқиш ва Россияга етказиб бериш билан шуғулланувчи икки жисмоний шахс ва икки юридик шахсни чекловчи чоралар қўлланиладиган шахслар рўйхатига киритиш керак, деб ҳисоблайди”, дейилади журналда. 

Қора рўйхатга эронлик икки нафар ҳарбий хизматчи, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси – Аэрокосмик кучлар ва Qods Aviation Industries киритилган. 

Аввалроқ 20 октябрь куни Европа Иттифоқи Россияга учувчисиз самолётлар етказиб беришда гумон қилиб, Эронга қарши санкциялар жорий қилган эди. Кейин Эроннинг “Shahed” дронларини ишлаб чиқарувчи – Shahed Aviation Industries ва Эрон Ислом Республикасининг уч генерали қора рўйхатга киритилган. “Европа Иттифоқининг расмий журнали” чоралар Россияга учувчисиз самолётлар етказиб бериш билан боғлиқлигини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Европа Иттифоқи Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг