ЕИ Россия газини санкцияларни бузмасдан сотиб олиш режасини ишлаб чиқди

Олам

image
0:00
0:00
download

Еврокомиссия Европа Иттифоқи компаниялари учун Россия газини сотиб олиш бўйича янгиланган тавсияларни тайёрлади. Бу ҳақда Еврокомиссия 13 май куни бўлиб ўтган ёпиқ йиғилишда маълум қилди. Бу ҳақда “Meduza” агентлиги хабар берди.

Янги тавсияларда газ харидорлари “Газпромбанк”да евро ёки долларда ҳисоб очиш (Россия талабига кўра) ва Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан жорий қилинган Европа Иттифоқи санкцияларига мувофиқ газ сотиб олиши мумкинлиги кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, компаниялар ўз мажбуриятларини валютани рублга конвертация қилгандан кейин эмас, балки евро ёки доллар ўтказилгандан кейин бажарилган деб ҳисоблашларини аниқ кўрсатишлари керак.

Еврокомиссия Россиянинг компаниялар учун “Газпромбанк”да рубль ҳисобини очиш талаби Европа Иттифоқи стандартларига мос келиши ёки йўқлигини очиқламаган. Расмийлар аввалроқ бундай ҳисоб очиш санкцияларни бузишини маълум қилган эди.

Дастлаб Еврокомиссия Москванинг газ учун тўловни рублда тўлаш талаби шартларида тўлов валютасини ўзгартиришни назарда тутмаган етказиб бериш шартномаларини ва Европа Иттифоқининг Россияга қўйган санкцияларини бузади деб ҳисоблаганди.

1 апрелдан бошлаб Россия ҳукумати “нодўстона муносабатда бўлган давлатлар”, жумладан, Европа Иттифоқининг барча давлатларидан газ етказиб бериш учун тўловларни Россия рублида амалга оширишни талаб қилмоқда, акс ҳолда газ экспорти тўхтатилади. 27 апрель куни “Газпром” Болгария ва Польшага газ етказиб беришни тўловлар рублда амалга оширилмаганлиги учун тўхтатди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия гази

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг