Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга 800 млн куб метр газ етказиб бериши мумкин
Олам
−
11 Октябрь 2023
8660Қозоғистон ҳукумати йил охиригача Россия Федерациясидан Ўзбекистонга транзит орқали камида 800 миллион куб метр газ етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
“Энди биз режимлар қандай кетаётганини кўрамиз, лекин камида 800 миллион кубометр газ енказиб бериш мумкин бўлган миқдор сифатида кўриб чиқилади”, дейди Саткалиев йил охиригача Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, умуман олганда, дастлабки босқичда гап қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳақида бормоқда.
“Булар Ўзбекистон Республикасининг сўровига кўра олдиндан келишилган ҳажмлардир”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия табиий газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали транзитига старт берди. Ушбу қувур орқали Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўлди.
LiveБарчаси