Хамир учидан патир. Россия Ўзбекистонга газ беришни бошлаяпти
Жамият
−
07 Октябрь 2023
9376Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия гази транзит қилинади. Ушбу маросимда давлат раҳбарлари Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев иштирок этади.
РФ давлат раҳбари лойиҳанинг аҳамиятига бир кун аввал – расмий ташриф билан Россияда бўлган Мирзиёев билан музокаралардан сўнг, айтиб ўтган эди. Путиннинг таъкидлашича, Россияда ишлаб чиқарилган газ илгари ҳеч қачон Россия Федерациясидан Марказий Осиёга юборилмаган.
Шунингдек, Путин “Валдай” халқаро муҳокама клуби йиғилишида бу масалага тўхталиб ўтар экан, шундай деди:
“Оз миқдорда бўлса ҳам бу Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда муҳим. Кейинчалик газ етказиб бериш ҳажмини оширишимиз мумкин”.
Владимир Путин, шунингдек, газ етказиб бериш йўналишига ҳам аниқлик киритди. Ёқилғи Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит қилинади. Шу билан бирга, унинг бир қисми Қозоғистонга етказиб берилади. Россия етакчисининг фикрича, бу бутун минтақанинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро манфаатли лойиҳадир.
Бу транзитга Қозоғистон томони ўз муносабатини билдирар экан, жумладан, мамлакат Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Россиядан Ўзбекистонга газ транзити Қозоғистон учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишини таъкидлаган эди.
“Қозоғистон учун бу транзит қўшимча даромад олиш билан боғлиқ. Газ қувурлари тизимини модернизация қилиш имкониятига эга бўламиз. Сиз биласизки, газни ички бозорга етказиб бериш QazaqGaz учун фойдасиз, шунинг учун ҳам транзитдан олинадиган қўшимча даромад QazaqGaz’га юкни камайтиради ва таъмирлаш дастури, инвестиция дастурини амалга ошириш учун нисбатан барқарор даромад билан таъминлайди”, дея тушунтирган эди Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев .
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь