ЕИ Беларусга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади

Олам

image

Европа Иттифоқининг Доимий Вакиллар қўмитаси Беларусга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади. Бу ҳақда “European Pravda” хабар берди.

Европа Иттифоқи элчилари кеча, 26 июнь куни Беларусга қарши қаратилган янги санкциялар пакети бўйича принципиал келишувга эришди. Евроиттифоқ расмийлари ушбу чоралар Россиянинг Украинага босқинига қарши туришда бироз бўлса-да, ёрдам беришига ишонмоқда.

“Ушбу пакет Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан чора-тадбирларни кучайтиради, жумладан, санкцияларни айланиб ўтишга қарши курашади”, дейди ЕИнинг Бельгия раислиги.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Европа кенгаши Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг 14-пакетини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг