Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакетини қабул қилди
Олам
−
24 Июнь
4906Европа кенгаши Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг 14-пакетини қабул қилди. Бу ҳақда Кенгаш баёнотида айтилади.
Чекловлар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган яна 116 нафар жисмоний ва юридик шахсни ўз ичига олади.
Европа Иттифоқи Россиядан суюлтирилган газ сотиб олишни давом эттиради, бироқ унинг Европа портлари орқали транзитига чекловлар қўяди. Энди Европа Иттифоқи компаниялари учинчи мамлакатлардаги шуъба корхоналари Россия Федерациясига қарши санкцияларни четлаб ўтмаслигини таъминлаш учун жавобгардир.
Шунингдек, пакетга қуйидагилар киритилган:
- санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланиладиган Россиянинг "соя флоти" деб аталадиган 27 та кемага нисбатан чекловлар;
- инвестицияларни, “Арктик СПГ-2” ва “Мурманск СПГ” каби суюлтирилган газ лойиҳаларини якунлаш учун товарлар, технологиялар ва хизматларни тақдим этишни тақиқлаш;
- Европа Иттифоқи ўз авиакомпанияларига Россиядан жисмоний ва юридик шахслар буюртма қилган дунё бўйлаб чартер ва хусусий рейсларни амалга оширишни тақиқлади;
- Учинчи мамлакатларга ҳарбий техникани сотувчи Европа компаниялари Россияга реэкспорт хавфини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уларни камайтиришга қодир механизмларни жорий этишлари керак;
- Россиядан гелий импортини ва марганец рудаларини, бир қатор пластмасса турларини, ноёб тупроқ элементларини ва электрон компонентларни Россия Федерациясига экспорт қилишни тақиқлаш;
- Европа Иттифоқидаги сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар ва медиа компанияларнинг Россия ҳукуматидан пул олишига тақиқ;
- Россия банкининг молиявий хабарларни узатиш тизими (SWIFTнинг русча аналоги) бўйича чора-тадбирлар;
- Россияликлар томонидан маълум турдаги интеллектуал мулкни Европада рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш;
- санкциялар қўлланилиши натижасида Россия компаниялари томонидан уларга етказилган зарарни қоплашни талаб қиладиган Европа компанияларига тақиқ.
LiveБарчаси