Яшнободда йўл таъмирига ажратилган миллионларни “туя” қилган масъуллар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Яшнобод туманидаги ички йўлларни қурилиши ва таъмирланишига ажратилган 300 млн сўмга яқин маблағлар талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи “T.Y.” ва ёрдамчи пудратчи “T.O.” МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят талон-торож

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг