Халқаро қидирувдаги давлат ташкилоти ходимаси Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Crime

−

image

Хоразм вилоятидаги давлат ташкилотида масъул лавозимда ишлаган аёл давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб, Туркияда қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Й.Г. Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш ташкилотида ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини ўзлаштирган ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланмоқда.

Қайд этилишича, у Жиноят кодексининг 167-(Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича халқаро қидирувга берилган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган шахс мамлакатга олиб келинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик давомида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқлангани ва қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends