Яримта йўлланма жанги: Бугун Ўзбекистон Саудияга қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 26 апрель куни футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг чорак финал ўйинлари старт олади. Ўзбекистон Олимпия жамоаси мазкур босқичда Саудия Арабистони билан куч синашади.

Ўзбекистон-Саудия Арабистони жуфтлиги ғолиби шу йили Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада йўлланмаси учун катта қадам ташлайди, яъни ўйинда ютган жамоа камида Олимпия ўйинлари йўлланмаси плей-офф ўйинида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Темур Кападзе шогирдлари Саудияга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади. Баҳсда зафар қучган жамоа турнир ярим финалида Индонезия билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйини соат 19:00 да бошланади. Баҳсга Доҳа шаҳридаги “Khalifa International” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Париж Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг