Ярим кг “гашиш”ни ширинликлар орасига яширган шахс ушланди (видео)

Crime

image

Хоразм ва Тошкент вилоятларида хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч халқаро аэропортида Россиядан юборилган посилкани қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Текширув давомида жўнатма ичидаги турли ширинликлар орасига шоколад кўринишида яширилган 538 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланган.

Яна бир ҳолат Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қайд этилган. Унда Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро наркокурьерлар томонидан мамлакатга контрабанда йўли билан олиб кирилиб, хуфёна жойга яшириб кетилган 700 грамм гашиш моддасини қабул қилиб олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу жиноятларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида қарийб 3,2 килограмм “героин”, “гашиш”, “мефедрон” ва “опий” мусодара қилиниб, бир неча шахс ушланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends