Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – элчихона

Жамият

image

Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди. 

“Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади хабарда.

1 январдан бери Японияда 1200 дан ортиқ зилзила содир бўлди. Энг кучли зилзила магнитудаси 7,6 баллни ташкил қилган.

Бу 1885 йилда Япония ҳукумати статистика юрита бошлаганидан бери бу минтақа учун энг кучлиси эди. Сейсмологларнинг фикрича, ерости силкинишлари тахминан яна бир ҳафта давом этади.

Ҳозирда зилзила қурбонлари сони 200 кишидан ошган. Зилзилалардан энг кўп Исикава префектураси жабр кўрган, бу ерда 1370 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония ўзбекистонликлар зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг