Япониядаги зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда (фото)
Олам
−
11 Январь
4157Жорий йилнинг 9 январь, сешанба куни қутқарувчилар Япония денгизи соҳилидаги Ното яриморолида содир бўлган қатор зилзилаларда ҳалок бўлган яна 22 кишининг жасадини топди.
Япония минтақавий ҳокимияти маълумотларига кўра, қурбонлар сони 202 тага етган. Камида 52 киши бедарак йўқолган. Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларнинг 28 мингга яқин аҳолиси эвакуация марказларида қолишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, зарар кўрган ҳудудлардаги 4200 га яқин уй сув таъминотисиз қолган. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият зилзилалар натижасида 1,8 мингга яқин тураржой биноси вайрон бўлганини таъкидлади.
Табиий офатдан энг кўп Ишикава префектураси жабр кўрган. У ерда камида 1370 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган, ёнғинлар эса 300 дан ортиқ бинони вайрон қилган.
Япония қутқарув хизматлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун тиклаш ишларини давом эттирмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси зилзилада ўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси