Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Олам

image

Японияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди.

“Дунё” ахборот агентлигининг маълум қилишича,“, улар "Paramount Beds" компаниясининг кўп функцияли кроватлари, шунингдек, тиббий ниқоблар, қўлқоплар ва бош кийимлардан иборат инсонпарварлик ёрдами шакллантирган.

Маълумотларга кўра, ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистоннинг тиббий муассасаларига етказиш учун Тошкентга жўнатилган. Ушбу хайрли тадбирга мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Маълумот ўрнида, Япониянинг "Paramount Beds" компанияси кроватлари тиббиёт соҳасидаги энг илғор жиҳозлардан ҳисобланади. Бу коматоз ва ўта оғир беморларни даволаш жараёнида зарур асбоб-ускуналар бўлиб, тиббиёт ходимларига масофадан бошқариш пульти ёрдамида беморнинг ҳар бир тана қисмида содир бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Улар сони 241 нафарга етди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг