Японияда зилзила қурбонлари юзга яқинлашди
Олам
−
05 Январь
2292Японияда зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат вилоятлари ҳокимиятлари маълум қилди.
Фавқулодда вазиятларда қутқарув хизмати бедарак йўқолган 242 кишини топа олмаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида 250 дан ортиқ аҳоли турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Табиий офат ҳудудида Япония ўз-ўзини мудофаа кучлари иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Кеча, 4 январь куни қутқарувчилар вайроналар остида 72 соатдан ортиқ вақт ўтказган тирик кекса аёлни топган.
Исикава префектураси энг катта зарар кўрди: у ерда 250 дан ортиқ уй вайрон бўлган, ёнғинлар оқибатида яна 200 та бино зарар кўрган.
Маҳаллий ҳокимият бу рақамлар якуний эмаслигидан огоҳлантирмоқда, чунки зарар миқдорини аниқлаш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Японияда 7,6 магнитудали зилзила юз берди. Шундан сўнг ер силкинишлари 150 мартадан ортиқ қайд этилган.