Японияда Pfizer вакцинасидан ҳам бегона моддалар топилди

Олам

image

Японияда Pfizer вакцинасидан бегона моддалар, тахминларга кўра, ампулаларнинг резина бўлаклари топилган. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Кацунобу Като матбуот анжуманда маълум қилди

“29 август куни Окинава префектурасининг Яэсё қишлоғида эмлаш вақтида Pfizer вакцинасининг ампуласидан бегона моддалар топилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer компаниясига мурожаат қилиб, “юқори эҳтимоллик билан бу шприц билан нотўғри тешилиши натижасида узилиб қолган резина парчаси”, деган жавобни олди. Шу каби ҳолатлар Moderna вакцинаси билан ҳам қайд этилди. Бу ҳар икки вакцина хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди”, дейди у.

Бундан аввал Окинава ва Гунма префектураларидаги Moderna вакцинасининг икки партиясидан ҳам бегона моддалар топилган эди. Ўтган ҳафта, Япония ҳукумати Испанияда ишлаб чиқарилган Moderna вакцинасининг 1,63 миллион дозаси билан эмлашни тўхтатиб қўйганди. Уларда топилган номаълум зарраларнинг ўлчами бир неча миллиметрга етади.

Жорий йилнинг 28 август куни эса бегона моддалар топилган вакцина билан эмланганларнинг икки нафари вафот этган. Улардан бири 38, яна бири эса 30 ёшли эркаклар бўлиб, аввал сурункали касалликлар ва аллергик реакциялар билан оғриган. Аниқланишича, эркаклар вакцинанинг иккинчи дозаси билан 15 ва 22 август кунлари эмланишган. Эмлангандан сўнг, ҳар иккиси ҳам иситмалаган ва уч кун ўтгач номаълум сабабларга кўра, вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина бегона модда

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг