Пандемия даврида Японияда ўз жонига қасд қилиш даражаси ўсди

Олам

image

Японияда 2020 йил, коронавирус пандемияси даврида ўз жонига қасд қилишлар сони ўсди. Бу ҳақда Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берилган. 

Манбага кўра, ўз жонига қасд қилишлар сони сўнгги ўн йилликда илк бор ўсган. 

Бўлимнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2020 йилда Япониянинг 20 минг 919 нафар фуқароси ўз жонига қасд қилган, бу 2019 йилга нисбатан 3,7 фоизга кўпдир. 

Расмий маълумотларга кўра, шу даврда мамлакатда коронавирусдан 3 минг 460 киши вафот этган.

Айниқса, аёллар ва болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатининг сезиларли даражада ўсиши қайд этилган. 

2020 йилнинг саккиз ойи давомида 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўз жонига қасд қилишга уриниш натижасида вафот этган, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир. 

Маълумот ўрнида, Японияда ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори даражаси 2003 йилда бўлган. Ўша йилда тахминан 34 минг киши ўз жонига қасд қилган. 

Турли мамлакатлардаги психологлар коронавирус пандемияси фонида дунёда стресс, иқтисодий нотинчлик ва оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилиш даражаси ўсиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг