Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатганлар қўлга олинмоқда
Олам
−
29 Январь 2020
11810Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги шаҳар бошқармаси маълумотига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Бошқарма бошлиғи Чэнь Юйдуннинг сўзларига кўра, интернетда коронавирусга оид барча маълумотлар кузатиб борилади. Агар жамоат ичида ваҳима келтириб чиқарувчи бирор бир уйдирма хабар чиқарилса, унинг муаллифи “қонуннинг кучли зарбаси”га учрайди.
Айни вақтда ана шундай фуқаролардан бири ҳибсга олинган, 34 киши билан профилактик суҳбат олиб борилган. Бундан ташқари, тартибни бузган 6 нафар қоидабузар қўлга олинган.
“Жамоат хавфсизлиги шаҳар бошқармаси интернетда пенвмониянинг янги турига алоқадор мавзуда ғараз ниятда тарқатилаётган ҳар қандай маълумотни қаттиқ текширмоқда”, дейилади хабарда.