Япония Украинага Россия пуллари ҳисобидан 3 млрд доллар ажратади
Олам
−
28 Октябрь
3026Япония ҳукумати Киев учун G7 кредитлари доирасидаги жами 50 миллиард АҚШ долларидан тахминан 3 миллиард АҚШ долларини ажратади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Ўтган ҳафта G7 раҳбарлари Украинага кредит ажратиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. G7 Молия вазирларининг айтишича, Киевга қарийб 50 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар 2024 йил декабрдан 2027 йил 31 декабргача тўлиқ тўланади. Кредитнинг асосий қисми ва фоизлар Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағлар ҳисобидан берилади.
“Япония ҳукумати Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланган ҳолда G7 мамлакатларидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 471,9 миллиард иена (3 миллиард АҚШ долларидан сал кўпроқ) маблағ йўналтиради”, дейилади хабарда.
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Ғарб томонидан музлатилган Россия активларини мусодара қилганларга жавоб беришини айтди.
“Россия федерацияси ҳам Ғарб давлатлари Россияда ушлаб турган маблағларни қайтармаслик имкониятига эга”, деган ТИВ вазири.
Украинада Россия уруш бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи ва G7 мамлакатлари Россия Федерациясининг валюта захираларининг деярли ярмини – тахминан 300 миллиард еврони музлатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ G7 давлатлари Киевни НАТОга аъзо бўлиш йўлида қўллаб-қувватлашини ва “қисқа ва узоқ муддатда” Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилганди. Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари Украинага Киевга 35 миллиард еврогача миқдорда кредит бериш бўйича келишиб олди. АҚШ эса Украинага музлатилган Россия активларидан тушган фойда ҳисобига қайтариш шарти билан G7 кредити доирасида 20 миллиард долларгача маблағ ажратишга тайёр экани хабар қилинди. Буюк Британия ҳам Киевга Россиянинг Украинага қуролли босқинидан сўнг музлатиб қўйилган Россия активларидан тушган фойда эвазига 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,71 миллиард евро) миқдорида кредит беришни режалаштирмоқда.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси