Лондон Киевга қурол сотиб олиш учун млрд долларлик кредит ваъда қилди

Олам

image

Буюк Британия Киевга Россиянинг Украинага қуролли босқинидан сўнг музлатиб қўйилган Россия активларидан тушган фойда эвазига 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,71 миллиард евро) миқдорида кредит беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 октябрь куни Британия ҳукумати тегишли баёнотини эълон қилди.

Бу миқдор G7 мамлакатлари томонидан келишилган Украина учун 50 миллиард долларлик пакетнинг Британия улушидир. Британиянинг янги кредити ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва бошқа қуролларни сотиб олишни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин.

Буюк Британия Мудофаа вазири Жо Хилининг таъкидлашича, унинг мамлакати томонидан ажратилган кредит фақат ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган ва ундан узоқ масофали ракеталарга қараганда узоқроқ масофани босиб ўта оладиган дронларни яратиш учун фойдаланиш мумкин.

Украина бу пулни Британиянинг узоқ масофали Storm Shadow ракеталарини сотиб олиш учун ишлата оладими, деган саволга Хили шундай жавоб берди:

“Улар узоқ масофали дронлардан фойдаланишни фаол равишда кенгайтирмоқда. Улар биз билан бу пулни қандай ишлатиш ва уларга энг зарур бўлган қуроллар устида ишлайди".

Британия Молия вазири Рейчел Ривз Путиннинг агрессиясига қарши озодлик учун курашаётган украиналикларга Британиянинг қўллаб-қувватлаши собит эканлигини ва керак бўлганда давом этишини таъкидлади.

“Бу пул Британиянинг миллий манфаатларига мос келади, чунки бизнинг мудофаамизнинг олдинги чизиқлари – демократиямиз ва умумий қадриятларимизни ҳимоя қилиш – Украина хандақларида ётади. Хавфсиз ва ҳимояланган Украина хавфсиз ва ҳимояланган Бирлашган Қиролликдир”, деди Ривз.

Ғарбнинг етти етакчи саноат мамлакати (G7) июнь ойида бўлиб ўтган саммитда Россиянинг музлатилган активларидан олинган фоизлардан фойдаланган ҳолда Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Украинага музлатилган Россия активларидан тушган фойда ҳисобига қайтариш шарти билан G7 кредити доирасида 20 миллиард долларгача маблағ ажратишга тайёр экани хабар қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made