G7 давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишга келишиб олди
Олам
−
21 Октябрь
1852G7 давлатлари Киевни НАТОга аъзо бўлиш йўлида қўллаб-қувватлашини ва “қисқа ва узоқ муддатда” Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда 19 октябрь, шанба куни эълон қилинган Мудофаа вазирлиги раҳбарларининг Неаполдаги учрашуви якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда маълум қилинган.
“Биз Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятимизни таъкидлаймиз, шу жумладан, қисқа ва узоқ муддатда ҳарбий ёрдам”, дейилади учрашув якунлари бўйича баёнотда.
Қайд этилишича, Неаполдаги музокараларда Европа Иттифоқи, НАТО вакиллари ва Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров ҳам иштирок этган. Ташкилотга аъзо мамлакатлар вакиллари Яқин Шарқдаги можарога ҳам тўхталиб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини “сезиларли ва барқарор ошириш” ҳақида музокара ўтказган.
Маълумот учун, Италияда шу йилнинг ёзида G7 давлатлари Украинага музлатилган Россия активлари ҳисобидан молиялаштириладиган 50 миллиард доллар (46 миллиард евро)гача бўлган кредитлар бериш пакетини қабул қилган. Европа Иттифоқи Кенгаши қарори ҳали ҳам расмий процедура орқали тасдиқланиши керак, бу бошқа нарсалар қатори Европа парламентининг розилигини ҳам талаб қилади. Мақсад – кредитни кейинги йилнинг бошиданоқ Украинага ўтказиш ва тўлаш максимал 45 йил муддатда амалга оширилишини белгилашдир.
Италия, шунингдек, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия ва Японияни ўз ичига олган G7га раислик қилади.
Жасмина Расулова