Япония Бош вазири Россия билан тинчлик битими тузмоқчи
Олам
−
29 Ноябрь
4928Япония Бош вазири Сигеру Исиба унинг ҳукумати Токио-Москва муносабатларидаги мавжуд қийинчиликларга қарамай, “ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва Россия билан тинчлик шартномасини тузиш” тарафдори эканини айтди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари бугун, 29 ноябрь куни парламентдаги асосий нутқи чоғида айтиб ўтди.
“Япония-Россия муносабатлари оғир аҳволда, аммо мамлакатимиз ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш йўлида давом этади”, деди у.
Исиба октябрь ойида парламентга сайланганидан кейин биринчи асосий нутқи билан мурожаат қилганида айтган сўзларини сўзма-сўз такрорлади.
Ўтган асрнинг ўрталаридан бери Москва ва Токио Иккинчи Жаҳон урушидан кейин тинчлик битимини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бунга асосий тўсиқ Курил оролларининг жанубий қисмига бўлган ҳуқуқлар бўйича келишмовчиликлар бўлиб қолмоқда. Уруш тугагандан сўнг, бутун архипелаг Совет Иттифоқи таркибига кирди, аммо Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ва бир гуруҳ кичик оролларга Россия эгалик қилишига эътироз билдириб келади.
Токио Украинадаги вазият муносабати билан Россияга қарши санкциялар киритгач, Россия Япония билан тинчлик шартномаси масаласи бўйича маслаҳатлашувларни тўхтатди. Шунингдек, Москва Токио билан жанубий Курил оролларида қўшма иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш бўйича музокаралардан воз кечди ва Япониянинг Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳамкори мақомини соҳавий мулоқотда узайтирилишига тўсқинлик қилди.
LiveБарчаси