Япония бизнесга салбий таъсир кўрсатадиган қарори учун Россияга норозилик билдирди
Олам
−
09 Август 2023
7238Япония ҳукумати солиқ шартномаларининг айрим қоидаларини тўхтатиш қарори муносабати билан Россияга норозилик билдирди. Бу ҳақда Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Матцуно маълум қилди.
“Россия Япония-Россия солиқ шартномасининг айрим қоидаларини бир томонлама тўхтатиб қўйишга қарор қилганидан афсусдамиз. Бугун биз дипломатик каналлар орқали Россия томонига норозилик билдирдик ва бу қарорни бекор қилишни талаб қилдик”, дейди Хирокадзу Мацуно.
Унинг фикрича, бундай чоралар бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Биз Россиянинг Япония-Россия солиқ шартномасининг айрим қоидаларини тўхтатиб қўйиши тадбиркорлик фаолиятига маълум даражада таъсир қилади, деб ҳисоблаймиз. Россия томони қарорини синчковлик билан ўрганиб, япон компанияларининг аҳволи ҳақида маълумот тўплашни давом эттирамиз ва тегишли чораларни кўрамиз”, дея қўшимча қилган бош котиб.
Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа “дўстона бўлмаган давлатлар” билан солиқ шартномаларининг айрим қоидаларини тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Япония ҳам шундай давлатлар қаторига киради.
Фармонда айтилишича, бу қарор айрим давлатларнинг “нодўстона хатти-ҳаракатлари” муносабати билан тезкор чоралар кўриш заруратидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.
LiveБарчаси