Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Олам
−
13 Сентябрь 2023 6909 1 дақиқа
Япония ҳукумати бутунлай истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Бош вазири Фумио Кисида Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги – Комэйто партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан Вазирлар маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилади.
Шундан сўнг, янги ҳукумат тузилади, унинг таркиби Япония императори Нарухито томонидан махсус маросимда тасдиқланади.
Янги Вазирлар маҳкамасида 19 вазирдан 13 нафари алмаштирилади, улардан 11 нафари биринчи марта ўз лавозимини эгаллайди.
Тайинланганларнинг беш нафари аёллар бўлади, бу Синдзо Абэнинг иккинчи ҳукуматига тенг бўлган максимал рақам.
Ўтган йили Кисида Япония ҳукуматининг янги таркибини эълон қилган эди. Бош вазирнинг Вазирлар Маҳкамасини янгилаш истаги 2021 йилнинг кузида хабар қилинган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь