Янгийўлда боғча болалари калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
20 Июль 2023
10689Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни ураётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, шу йилнинг 18 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ибрат” маҳалласида жойлашган нодавлат оилавий боғчалардан бирида 2002 йилда туғилган тарбиячи H.A. икки нафар (5-6 ёшли) ўғил болалар ўзаро талашиб, машғулотга ҳалал бергани учун уларни урушиб, уй оёқ кийими билан жазолаган.
Жараён воқеага гувоҳ бўлган шахс томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан тарбиячи ва бошқа масъуллар билан профилактик суҳбат ўтазилиб, болаларни суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун йўлланма берилган. Ўрганиш давомида тарбиячи тегишли тартибда ишдан бўшатилган ҳамда тадбиркорга огоҳлантириш берилган.
“Экспертиза хулосаси ва ўтказилаётган терговга қадар текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоийдаги боғчада тарбиячи ёрдамчиси болаларни калтаклаганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь