Янгийўлда 1,5 гектар ер учун 750 минг доллар сўраган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 1,5 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 750 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгийўл туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ва кадастр тизимида ишловчи таниш мансабдорлар орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Эвазига у фуқародан 750 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузар сўралган пулнинг аввалдан келишилган 20 минг доллар қисмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбектумангаз” АЖ ходими билан боғлиқ фирибгарлик ва коррупцион ҳолат фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг