Янгиланган WBA рейтингида уч ўзбек боксчиси 1-ўринни эгаллади
Спорт
−
03 Октябрь
12559Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) сентябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи пешқадам бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу рейтингдан ўтган ойда бўлгани сингари 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. WBA расмий сайтида давлати Украина деб кўрсатилган Ботир Аҳмедов 13-ўриндан 15-поғонага пастлади.
Отабек Холматов ва Бектемир Мелиқўзиев бир ўринга кўтарилиб олган. Отабекка фаолиятидаги ягона мағлубиятни тақдим этган Раймонд Форд аксинча, 5-ўринга тушди.
Рейтингдаги ўзбек боксчилари:
- Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин);
- Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин (ўтган ойда ҳам 10-ўрин);
- Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин (ўтган ойда 5-ўрин эди);
- Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 15-ўрин (ўтган ой 13-ўринда эди);
- Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 3-ўрин;
- Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 5-ўрин (ўтган ой 6-ўринда эди).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) рейтинги ҳам эълон қилинганди. Мазкур рейтингда фақатгина Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида етакчилик қилмоқда.
LiveБарчаси