Янгиланган WBO рейтингидан 7 нафар ўзбек боксчиси жой олди
Спорт
−
02 Октябрь
4468Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Рейтингдан жами 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин эгаллади. Ҳозирда WBO рейтингида энг яхши ўрин яримўрта вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсовга тегишли бўлиб турибди. У -66,6 кг да пешқадам ҳисобланади.
Янгиланган рейтингда Олимжон Назаров ва Муҳаммад Шехов бир поғона юқорилашга эришди. Қолган аксарият боксчиларнинг рейтингдаги ўринлари пастлаган.
Рейтинг:
Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 10-ўринга жойлашди;
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 4-ўринни эгаллади;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб, 8-ўринни эгаллади;
Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 5-ўринни эгаллади;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби вазн пешқадами;
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 11-ўринга жойлашди;
Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
LiveБарчаси