Янгиланган WBА рейтингида 3 нафар ўзбек боксчиси пешқадам бўлди
Спорт
−
14 Сентябрь
14953Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) август ойи якунларига кўра ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.
Жумладан, Олимпия ўйинларининг амалдаги чемпиони Ҳасанбой Дўсматов минимал вазн тоифасида, биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев ва ярим ўрта вазнда Шаҳрам Ғиёсов рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олди. Супер ярим ўрта вазнда жанг қилаётган Исроил Мадримов эса учинчи ўрин дея эътироф этилди.
Шунингдек, ярим енгил вазнда рингга кўтарилаётган Отабек Холматов 5, супер ўрта вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев 6-ўринга жойлашди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида Муҳаммад Шехов кучли ўнликка якун ясаб берган бўлса, супер енгил вазндаги Ботир Аҳмедов WBA рейтингида 13-ўринга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, июль ойи рейтингида ўзбекистонлик профессионал боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифаларида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси рейтингида 1-ўринни эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ IBA Олимпиада совриндорларига қанча мукофот пули беришини маълум қилганди.
LiveБарчаси