Янгиланган IBF рейтингидан 3 нафар ўзбек боксчиси ўрин олди
Спорт
−
11 Март 2024 5493 1 дақиқа
Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингга ўзбекистонлик 3 нафар чарм қўлқоп устаси киритилди.
Биринчи ярим енгил вазнда (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 3-ўринни эгаллаган бўлса, ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринни банд этди. Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўриндан жой олди.
Эътиборлиси, уч боксчи ҳам ўтган ойда ҳам айнан ҳозирги ўринларида қайд этилган.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ой 12-ўринда эди. Мадримов IBF'нинг янгиланган рейтингига киритилмади. У бошқа йўналишда (WBA) чемпион бўлгани сабаб, катта эҳтимол IBF рейтингдан чиқариб юборилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь