Янгиариқда судья оқлов ҳукми эвазига фуқародан қанча талаб қилгани айтилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида тергов судьяси пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу судья ҳамкасблари орқали оқлов ҳукмини чиқартириб бериш учун фуқародан 15 минг доллар талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллар сўраган.

Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг долларни нақд пулда ва 24 миллион сўмни эса пластик карта орқали олган. Аммо берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси ҳам аввал пора олиб, кейин уни қайтариб бераётган вақтида қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ фирибгарлик Бош прокуратура Олий суд Янгиариқ тумани пора бериш пора олиш тергов судьяси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг